UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  3 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  20 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14

ЖЧ-2014. Австралия - Голландия. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Австралия - Голландия. ПРЕВЬЮ

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатида бугун “В” гуруҳининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Биринчи турда Испанияни йирик ҳисобда мағлуб этган Голландия бу сафар қитъамиз вакили Австралияга қарши баҳс олиб боради. Австралия ўтган тур Чилидан мағлубиятга учради.



ЖЧ-2014. “В” гуруҳи. 2-тур
АВСТРАЛИЯ – ГОЛЛАНДИЯ
Порту-Алегре. “Бера-Рио” стадиони
Бош ҳакам: Жамол Хаймуди (Жазоир)

Тахминий таркиблар
Австралия: Райан — Макгован, Уилкинсон, Спиранович, Дэвидсон — Йединак, Миллиган, Брешиано — Оар, Кэйхилл, Леки.

Голландия: Силессен — Янмаат, де Врей, Мартинс Инди, Блинд — де Йонг, де Гузман, Снайдер — Роббен, ван Перси, Ленс.

Жароҳат олган: Франжич (Австралия)
Дисквалификация: йўқ



Барча гуруҳлардаги 1-тур натижаларига эътибор берадиган бўлсак, Голландиянинг мундиал фаворити эканлиги ойдинлашади. Албатта, амалдаги жаҳон чемпионларини 5:1 ҳисобида мағлуб этиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Шундай экан, Голландия бу сафар қандай ўйин кўрсатаркин деган қизиқиш одамларда йўқ эмас, гарчи рақиб Австралия бўлса-да.



Австралия термаси бош мураббийи Анге Постекоглу олдида бир қатор муаммолар бор. Хусусан Чилига қарши ўйинда Франжич жароҳат олгани боис бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Бу футболчи учун мусобақа тугади, лекин бошқа муаммо шундаки, Австралия термаси таркибида бошқа ўнг қанот ярим ҳимоячиси йўқ. Шундай экан, унинг ўрнига марказий ярим ҳимоячи Макгованнинг тўп тепиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан Австралия термаси таркибида мана шу биргина ўзгариш бўлади.



Луи Ван Гаалдан эса нафақат таркиб борасидаги ўзгаришлар, балки янги схемани ҳам кутишмоқда. Тахминимизча, 5-2-1-2 ўйин услуби айнан Испания учун ишлаб чиқилганди, шундай экан, бугун голландларнинг ўзлари учун анъанавий бўлган 4-3-3 тактикасида ҳаракат қилиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан ҳужумнинг чап қанотидан Ленс жой олади. Шунингдек, тажрибали Куйт ҳам майдонга тушиши мумкин. Майдон марказида эса одатдагидек де Йонг билан Снейдер тўп суришади. Қолаверса, де Гузман ёки Блинд ҳам марказда ҳаракат қилиши турган гап. Испания билан кечган баҳсда голландлар беш нафар ҳимоячи билан ўйнашди. Бу сафар уларнинг сони тўртта бўлиши кутиляпти.

Ўтган мавсум Голландия термаси ҳужумчиси Робин ван Перси учун жуда оғир кечди. Уни кўп бора жароҳатлар безовта қилди. Қолаверса, МЮнинг олдинги бош мураббийи Дэвид Мойес билан чиқиша олмади. Ван Перси мавсум давомида атиги 12та тўп кирита олди. Аммо футболчи тезда ўзига келиб Испания билан кечган баҳсда ўзининг аввалги маҳоратини намойиш этди. Ван Гаал унга ишонч билдириб, терма жамоа сардори этиб тайинлади.



Анге Постекоглу (Австралия термаси бош мураббийи):
“Биз учун ҳимояда бехато ҳаракат қилиш жуда муҳим. Голландия Испания билан кечган ўйинда нақадар чиройли ҳужум қила олишини кўрсатиб берди. Биз 90 дақиқа ҳимоявий ўйин кўрсатмоқчи эмасмиз, имкон бўлди дегунча ҳужумга ўтамиз”.

Луи Ван Гаал (Голландия термаси бош мураббийи):
“Испания устидан ғозонилган йирик ғалаба ўйинчиларимга таъсир қилгани йўқ. Биз навбатдаги беллашувга ҳам одатдагидек ҳозирлик кўряпмиз”.



Марк Брешиано:
“Голландияни қандай тўхтатса бўлади? Буни уддалаш осон эмас, аммо умид қиламизки, Голландия Испания билан бўлгани каби важоҳатли ўйин кўрсатмайди. Шунда биз ҳам ўзимизни кўрсатишимиз мумкин”.

Қизиқарли фактлар
-   Австралия ЖЧ баҳсларида Европа жамоалари билан олти марта ўйнаб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган.
-   Голландия ЖЧ гуруҳ ўйинларида кетма-кет 11та учрашувдан бери мағлубиятга учрамаяпти. Жамоа охирги бор 1994 йилги мундиалда Бельгияга имкониятни бой берган.
-   1-турда гол урган Кэйхилл, ван Перси ва Роббен учта жаҳон чемпионатида тўп киритган футболчилар бўлишди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика