UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33Ривалдонинг ўғли Еврокуболардаги дебют учрашувида гол урди  1 01:08Кокорин бу сафар ҳам майдонни "тинчгина тарк этмади"  4 01:01Хамес Родригес турмуш ўртоғи билан ажрашди  5 01:00Спорт. Истоминнинг пуллари 5 миллион доллардан ошди, Мэйвезер ва МакГрегор жиддий текширилади  0 00:45Жозеп Бартомеу: “Неймар қолишини истаймиз, аммо...”  8 00:36Европа лигаси. Саралаш босқичи. “Зенит” ва Краснодар” ғалабага эришди  0 00:29Пирло Буффоннинг гапларига қарши чиқди  7 23:53«Халл Сити» «Челси» футболчисини ижарага олди  0 23:47Наингголан “Рома”билан 2021 йилгача шартнома имзолади  0 23:29Жерар Пике ФИФА президенти бўлганида қандай ўзгаришларга қўл уришини айтди  6 23:08“Қўқон-1912”: янги ўйинчилар таништирилди (фото)  12 22:53Муслера “Галатасарой” билан шартномани узайтирди  0 22:31Моуриньо Лукакунинг трансфери ҳақида гапирди  8 21:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 21:43Миржалол Қосимов: "Футболчиларга "Бунёдкор"нинг логотипидаги юлдуз қаердан пайдо бўлиб қолганини тушунтириш орқали уларни ўзгартирдим"  25

30 ноя 07:43
Янгиликлар

ЖЧ-2006 финали ҳаками: «Зиданга қизил кўрсатганимда у мен учун оддий ўйинчи эди»

ЖЧ-2006 финал учрашуви ҳисобланган Франция – Италия ўйинида ишлаган аргентиналик ҳакам Орасио Элисондо французлар сардори Зинедин Зиданни четлатиш ҳақидаги қарорни қандай қабул қилгани ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
«Албатта, матбуотдаги чиқишлар туфайли ўша қарорим қанчалик муҳим қарорни қабул қилганимни кейинчалик тушундим. Аммо Зиданга қизил кўрсатган вақтда буни сезмагандим. У мен учун жамоанинг оддий ўйинчиси эди.

Матерацци йиқилганида тўп бошқа томонда эди, мен табиийки ўша томонга қараб югураётгандим. Тўп Матерацци ётган ярим майдон томон ўтганида буни кўрдим.

Матерацци турмасди. Унинг туришини кутмоқчи бўлдим. Аммо туравермагач ўйинни тўхтатдим. Ўзимнинг биринчи ёрдамчимдан (Дарио Гарсию) сўрадим: «Дарио, ниманидир кўрдингми? Нимага у майдонда ётибди?». У менга ҳеч нимани кўрмаганини маълум қилди. Кейин иккинчи қанот ҳакамига (Родольфо Отеро) мурожаат қилдим, аммо у ҳам ҳеч нима кўрмаганини айтди.

Захира ҳаками Луис Медина Кантальехо наушник орқали барчасини айтиб берди: «Орасио, мен кўрдим. Зидан Матераццини кўкрагига боши билан кучли зарба берди».

Кантальеходан нима учун Зидан унга зарба берганини, Матерацци бунгача қандайдир ҳаракат қилдими деб сўрадим. У фақат Зиданнинг зарбасини кўрганини маълум қилди.

«Қандай қарор қабул қилиш керак?» деб ўйладим. Зидан ёнимда тинчгина турарди. Мен бу вазиятни кўрмаганимни барча биларди, шу боис дарҳол унга қизил карточка кўрсата олмасдим.

Қанот ҳаками ёнига бориб: «Дарио, эътиборлироқ бўл» дедим. Ўзимга эса: «10 дақиқа қолди янада эътиборли бўл» дедим.

Сўнгра Зиданни ёнига келиб унга қизил карточка кўрсатдим. Ўшанда ҳакамларга наушниклар энди пайдо бўлганди. Агар бош ҳакам қанотдаги ёрдамчисини ёнига борса ниманидир сўрашини барча билади.

Дарио ҳеч нимани кўрмаганини билардим. Ўша вақтда уни ёнига боришим қарор чиқаришдаги муҳим омиллардан бири эди», – дейди Элисондо.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" -...  97
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: