Зе Роберто: "Неймар фикрларини ўзгартирмаса, хатто 30 ёшгача ҳам ўйнай олмайди"

2 июл 2019, 19:54
Бразилия термасининг собиқ ярим ҳимоячиси Зе Роберто ПСЖ форварди Неймарнинг келажаги борасида тўхталиб ўтди.

- Неймар бошидан ҳаммасини ўзгартириши керак. Бу ишлар унинг миясида. Жароҳатлар унга ёрдам бермайди, аксинча. Лекин, у бор эътиборини футболга қаратаётгани йўқ. У фикрларини ўзгартирмаса, хатто 30 ёшгача ҳам ўйнай олмайди.

- У "Барселона"га қайтишни хоҳламоқдами?

- Неймарнинг қайтиш нияти борлиги ҳақиқат. Лекин, "Барселона" ҳам бу трансфер амалга ошишини истаётганига ишончим комил эмас.

- Уни Месси ёки Роналдуга солиштириш мумкинми?

- Пул ва нафс ҳар доим футболда бўлиб келган. Криштиану ва Лионель эса умуман бошқа нарсаларга эътибор бериб яшайди, - дейди Зе Роберто.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sueddeutsche.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›