UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Зайниддин Тожиев: "Пахтакор" яхши ўйнамоқда, аммо жамоага ҳужумчи етишмаяпти" Янгиликлар

Зайниддин Тожиев: "Пахтакор" яхши ўйнамоқда, аммо жамоага ҳужумчи етишмаяпти"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, ҳозирги кунда "Зомин" клуби бош мураббийи Зайниддин Тожиев "Пахтакор"нинг Элит ОЧЛ доирасидаги "Ал Васл"га қарши баҳсидан олдин ўз фикрларини билдирди.

- Бу мавсумда "Пахтакор"нинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Пахтакор" яхши ўйнамоқда. Охирги ўйинларга қарасак, жамоа динамик ҳаракат қилмоқда, тўп тез юрмоқда. Ўтган йил билан таққослаганда "Пахтакор" кучсизланди демаган бўлардим.

- Аммо натижалар барибир ёмонроқ. Бу нима билан боғлиқ?

- Кўзга ташланаётган асосий муаммо - марказий ҳужумчининг йўқлиги. "Пахтакор"га ҳужумни якунловчи етишмаяпти. Вазиятни ҳал қиладиган одам йўқ. Жамоа вазиятлар яратмоқда ва деярли ҳар бир баҳсда рақибдан кучлироқ ўйнамоқда. Агар "Пахтакор" йил бошида сифатли ҳужумчи билан шартнома тузганида, жамоа ҳозир чемпионлик учун курашаётган бўларди. Бунга шубҳам йўқ.
Ҳимояда ҳам кичик муаммолар кузатилганди. "Пахтакор"га биринчи даврада ҳимоя марказида тажрибали футболчи етишмаётганди, бу жойда фақат ёшлар ўйнашди. Аммо Абдулла Абдуллаев келгач ҳимоя мустаҳкамланди. Балки, жамоада яна бир тажрибали ҳимоячи керакдир, у ёшларга ўрнак бўларди.

- "Пахтакор" селекцияси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Айтганимдек жамоага ҳужумчи керак. Бу биринчи навбатда кучайтириш керак бўлган нуқта. Қолган жабҳаларда трансфер ойнасида яхши иш олиб борилди: Абдулла Абдуллаев ҳимоя марказини мустаҳкамлади, марказга Бўриев ва Ибрагимов олинди. "Пахтакор" таркибни ёшартириш сиёсатига ўтганиан хурсандман. Бу кейинги йил ўз мевасини беришига ишонаман. Агар футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб кетишса, чемпионлик учун кураша олади.

- Максим Шацкихнинг ишига қандай баҳо берасиз?

- Шацких ўйинни яхшилаш устида ишлаётгани кўринмоқда. Жамоа жисмонан кучли ва ҳар бир баҳсда биринчи рақам бўлиб ўйнамоқда. "Пахтакор" учрашув давомида камида 2-3 хавфли вазият яратмоқда. Фақат реализацияни яхшилаш керак.
Бундан ташқари Шацкихнинг олдига мавсум бошида Суперлигада қолиш вазифасини қўйишганди. "Пахтакор"да ўтган йил охири ва янги мавсум бошида катта ўзгаришлар содир бўлди: тажрибали, ёши катта футболчилар кетишди ва уларнинг ўрнига ёшлар келишди. Таркибни ёшарганига қарасак "Пахтакор" сифатли ўйнамоқда.
Шацких икки марта "Пахтакор"ни чемпион қилганини унутмаслик керак. Ҳозир у ва клуб учун янги чақирув. Таркибнинг бунчалик янгиланиши осон бўлмаган жараён. Ўзгаришларга қарамай, "Пахтакор" ҳамон медаллар учун курашмоқда. Бу ҳурматга лойиқ жиҳат.

- "Ал Васл"га қарши баҳсдан нима кутяпсиз?

- Тушунарлики рақиб жуда жиддий. Аммо "Пахтакор"да ҳужумда имкониятлар бўлиши аниқ. Асосийси - вазиятлардан унумли фойдаланиш ва ҳимояда тартибли ўйнаш. Яхши тайёрланиш, рақибни ўрганиш ва ўйинга иштиёқ билан тушиш керак. Бундай ўйинларда кўп нарса иштиёққа боғлиқ.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика