Заир-Эмри ПСЖда рекорд қўйди

Eldor Akmurzayev
7 авг 2022
Франция чемпионати илк турида ПСЖ 5:0 ҳисобида “Клермон”ни тор-мор этди.

82-дақиқада парижликлар устози Кристоф Галтье Марко Вератти ўрнига захирадан Варрен Заир-Эмрини майдонга туширди. Бу француз учун дебют бўлди ва Заир-Эмри ПСЖ сафида ўйнаган энг ёш футболчига айланди – 16 ёш, 151 кунлик.

Эслатиб ўтамиз, мазкур футболчи ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди ва жорий йил 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб бўлди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Opta