UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Ла Лига. "Барса" ва "Атлетико"нинг асосий таркиби маълум!  3 20:29Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид": Мигель Гутьеррес ҳамда Начо асосий таркибда!  7 20:17Бундеслига. "Майнц" – "Боруссия": Санчо, Холанд ва Ройс асосий таркибда  2 20:13РПЛ. Ўрунов жароҳатланган ўйинда "Арсенал"ни енгган "Уфа" турнирдаги ўрнини сақлаб қолди  3 20:08Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)  3 19:59АПЛ. "Шпорлар" Лондонда "бўрилар"ни таслим қилди  0 19:52Про лига. "Нефтчи" Фарғонада "Шўртан"дан устун келди  7 19:37АПЛ. "Ливерпуль" аутсайдер майдонида меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  9 19:28Нохуш хабар! Остон Ўрунов жароҳатга йўлиқди  9 19:05"Реал" "Атлетик"ни юта оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  24 18:58ПСЖ Левандовскини сотиб олиши мумкин  2 18:35Мхитарян навбатдаги мавсумда "Рома"да ўйнамоқчи эмас  3 18:30ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ! Хабибдан кейинги чемпион - Оливейра! Оғир аҳволга тушган бўлсада, иккинчи раундда рақибини нокаут қилди  1 18:15Виллиан "Арсенал"дан кетишни истамоқда  3 17:55АПЛ. "Астон Вилла" билан ўйинда "Кристал Пэлас"дан ажойиб камбэк!  1

А Серия: "Ювентус"нинг кутилмаган мағлубияти, "Наполи" "Рома"ни, "Женоа" "Парма"ни енгди Янгиликлар

А Серия: "Ювентус"нинг кутилмаган мағлубияти, "Наполи" "Рома"ни, "Женоа" "Парма"ни енгди

Терма жамоалар ўйинларидан олдин А Серия навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Беневенто" кутилмаганда "Ювентус"ни ютиб қўйди

"Интер" бу турни ўтиказиб юборди ва шу сабабли ҳам "Ювентус" ушбу ўйинга етакчига яқинлашиб олиш учун имкониятдек қарарди. Табиийки мезбонлар ўйинни кескин бошлашди, Роналду Кулушевски билан "девор услубида" ўйнади ва ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади, лекин мўлжалда бироз адашди. Кўп ўтмай, Моратада яхши имконият бўлди, лекин Монтила вазиятга тўғри баҳо бериб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

Биринчи бўлимнинг яна бир эътиборга лойиқ вазиятида тўп "Беневенто" ҳимоячиси қўлига тегиб, кейин дарвоза устунига теккандек кўринди, аммо ҳакам фақатгина бурчак тўпи эканлигини кўрсатди. Бурчакдан узатилган тўпни Мората дарвозага йўллади, лекин тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди.

Қизиқи, иккинчи бўлим аввалида ҳам "Беневенто" футболчиси тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди, аммо голкипер қийинчилик билан бўлсада, жамоасини голдан қутқарди. Бироқ мезбонлар дарвозаси олдидаги биринчи вазиятдаёқ гол киритилди. Артур негадир ўта қийин йўналишдаги узатмани амалга оширгиси келди ва Гайч йўл-йўлакай тўпни илиб олиб, кейинги ҳаракатда дарвозани аниқ нишонга олди. "Ювентус" ўтказиб юборилган голдан ранжигани турган гап ва "кекса синьора" олдинга ташланди. Аммо амалдаги чемпионнинг омади чопмади ва Монтилла шу кеча ажойиб ўйин кўрсатди ҳамда тўп ўтказгиси келмади. Баъзи вазиятларда эса Пирло шогирдларига аниқлик етишмасди, ёрқин мисол% Роналду "қайчи усулида" зарба берди, лекин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. "Ювентус" кўплаб вазиятлар яратди, аммо "Беневенто" ягона аниқ зарба эвазига тарихий ғалабани қўлга киритди.


"Наполи" "Рома"ни таслим этди

Женнаро Гаттузо таркибда қизиқарли ўзгаришлар қилишга қарор қилди. Жумладан ҳужумнинг олдинги чизиғида Дрис Мертенс ҳаракат қилди, ўнг қанот ҳимоясида эса Хюсай. Ўйин старти тўлиқлигича "бўрилар" устунлигида ўтди. Жеко ва Кристантеда яхши имкониятлар бўлди, аммо уларнинг ҳеч бири гол билан якунланмади. Бир неча дақиқа ўтиб, энди "Наполи" гол уриши мумкин эди. Яна ўша Кристанте оддий вазиятда тўпни Зельинскига "совға қилди", аммо польшалик мўлжалда адашди. Вақт ўтгани сари меҳмонлар агрессивроқ ҳаракат қила бошлашди, натижада жарима зарбаси ишланди ва Дрис Мертенс уни қойилмақом тарзда амалга оширди. "Наполи" босимни давом эттирди ва кўп ўтмай, ғалатироқ гол урди. Қанотдан узатмадан кейин Политано (170-см) боши билан тўпни олдинроққа ташлади, бўйи унданда пастроқ Мертенес ҳам боши билан тўпни дарвоза тўрига йўллади. Бўлим сўнггида Кристанте мувозанатни тиклаши мумкин эди, аммо Брианнинг зарбасидан кейин дарвозабон ўзини кўрсатди. 

"Рома" иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришни жиддий ният қилиб тушди. Айниқса Пеллегринининг уринишидан кейин тўп устунга тегди. Шунингдек, ўнг қанотда Карсдорпнинг фаоллигини қайд этиш лозим. "Наполи" эса анча хотиржам ўйнаб, қарши ҳужум учун пайт пойларди. Вақт ўтгани сари римликлар ҳолдан тойиб, фақатгина узатмалар орқали рақиб дарвозаси томон хавф сола бошлашди. "Наполи" ҳимоячилари эса бундай ҳолатга тайёр бўлиб чиқди. "Рома" яна бевосита рақибидан очко ололмади, "Наполи" эса етакчиларни қўйиб юбормаяпти.


"Милан" "Интер"га яқинлашиб олди

Александр Кокорин даволаниш билан банд бир пайтда, унинг жамоаси "Милан"дан очко олишга ҳаракат қиларди. Бироқ ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ "россонери" ҳисобни очишди, Кьер майдон марказидан тўпни жарима майдонига ташлаб берди ва Златан биринчи ҳаракатда тўпни ўнглаб, иккинчисида зарба берди. "Фиалкалар" ўзларини йўқотиб қўймай, анча тез жавоб қайтара олишди. Пульгар тўпни жарима зарбасидан, ҳудди қуролдан отгандек йўллади. "Фиорентина" танаффусгача ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олиши мумкин эди, аммо бурчак зарбасидан кейин Пецелья товони билан зарбаси, устунга тегди. Жавоб ҳужумида эса "Милан" гол уриши мумкин эди, лекин Ибрагимович дарвозабонни устидан тўпни ташлаб қўяётганда, тўсинни пойлади.

Иккинчи бўлим эса "Фиорентина"нинг голидан бошланди. Влахович тўпни қабул қилиб Риберига етказди, франциялик тажрибали футболчи эса чўзиб ўтирмай, кучли зарба йўллади. "Милан" диққатни йўқотмади ва олдинга ташланди, кўп ўтмай Кьер яна бир самарали узатмани амалга оширди, бурчак зарбасидан кейин ҳимоячининг пасидан Диас гол уришга эришди. Таъкидлаш зарур, ўйинда вазиятлар у қадар кўп бўлмасада, деярли барчаси голга айланди. Ўйин охирига яқин Кессиэ марказдан қаршиликсиз рақиб жарима майдонигача етиб борди ва тўрт рақиб ўртасидан тўпни Чалханоглуга етказди, туркиялик футболчи эса биргина уриниш билан "Милан"ни олдинга олиб чиқди. "Фиорентина" бу голга жавоб беришга улгурмади, "Милан" эса "Интер"га яқинлашиб олди.


"Женоа" "Парма" устидан ғалабага эришди

"Парма" ўйинни анча фаол бошлади ва дарҳол ҳужумга ташланди. Бир нечта вазиятда Перин жамоаси жонига оро кирди. "Женоа" таркибида эса фақатигана Шомуродовнинг фаоллигини  ёдга олиш мумкин, лекин ҳамюртимизнинг уринишлари гол учун етарли бўлмади ва танаффусда Элдор алмаштирилди.

Айтиш лозим, ўзгариш иш берди. Захирадан ўйинга қўшилган Скамакка 50-дақиқадаги Заппакостанинг узатмасидан кейин тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. "Парма" яна гол уриш ниятида ҳужумга ўтди ва Периннинг "иши кўпайди". "Женоа" эса яна бир яхши ҳужум ташкиллаштирди. Пьяца тўпни Скамаккага ташлаб берди, ва Жанлука айланма зарба билан Сепени доғда қолдирди. "Парма" кучли босим билан, қамал уюштирди, аммо "грифонлар" бундай ҳолларда қандай ҳаракат қилишни яхши билишади. Ҳаводан узатмалар ва тўхтовсиз курашни инобатга олмаса, айтарли вазият ҳам бўлгани йўқ. Балардини чиндан жамоанинг ҳимоядаги ўйинини тартибга сола олди. "Женоа" тобора хавфли зонадан узоқлашмоқда, "Парма" эса натижалари билан мақтана олмайди. Жамоа 19-ўриндан юқорилаши анча қийин бўлади. 

Шунингдек: "Лацио" "Удинезе"дан кучлироқ, "Специя" уйда "Кальяри"ни енгди, "Торино" эса "Сампдория"га ютқазди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
25 мар 17:24:37
Chelsea England
Shomurodov himoyachiga o'xshaydi, 5 oyda 1 uradi
   
25 мар 14:42:13
Интер_Милан
Эх Шомуродов качон гол урасан кутовриб чарчаб кеттик
   
24 мар 15:10:29
Davronov_23
Forza Milan
   
24 мар 14:15:48
Pulatoff__
Milan interga yaqinlawib oldi; inter uyin utkazmagani uchun yaqinlawib oldi bitta zaxirasi bor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика