"Ювентус"да янги жамоа сардори сайланди

Omonjon To`xtamirzayev
27 мар 2025
"Ювентус" устози Игор Тудор ишга фаол киришган.

Аввалроқ мутахассис Тиаго Моттанинг ўрнига тайинланганди. Тудор Турин жамоасининг янги сардорини танлади.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, сардорлик боғичи Мануэл Локателлига ишониб топширилган. Аввалроқ, футболчи Данило йўқлигида битта ўйинда сардорлик қилганди.

"Ювентус" навбатдаги ўйинини 29 март куни ўтказади. Туринликлар ўз уйида "Женоа" билан куч синашади.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: juventus.com