"Ювентус" "Реал" ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
29 окт 2019, 13:31
"Ювентус" 31 ёшли Марселога қизиқмоқда.

"Реал" ўйинчиси Марсело 12 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда, аммо сўнгги пайтларда мураббий уни камроқ ўйнатяпти.

Шу сабабдан Бразилия терма жамоаси ўйинчиси Испания пойтахтидан кетишга тайёр.

Марсело жорий мавсум "Реал" сафида Ла Лигада 4та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Марсело "қироллик клуби" таркибига 2007 йилда "Флуминенсе"дан ўтган эди ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Don Balon