"Ювентус" ҳужумчиси ПСЖ таклифини рад этди

Alisher
29 авг 2019, 12:04
"Ювентус" форварди Марио Манжукич ёзги трансферлар ойнасида "Пари Сен-Жермен"га ўтмайдиган бўлди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 33 ёшли ҳужумчи француз клуби таклифини рад этган.

Манжукич трансферлар ойнасининг охирги кунларида жамоасини алмаштиришни хоҳламади.

Хорватиялик футболчининг сўзларига кўра, у келажаги ҳақида қишда ҳотиржам қарор қабул қилгани маъқул.

Футболчи январда "Юве"дан "Манчестер Юнайтед"га ёки Хитой клубларидан бирига ўтиш эҳтимоли катта.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com