“Ювентус” ҳамшаҳарларини тўртта гол билан “жазолади”+ФОТО

24 сен 2017, 02:00
Италия А сериясининг 6-турида Турин дербисида “Ювентус” ўз майдонида “Торино” дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришга эришди.

Учрашувда Дибала “дубл”га эришиб, А серияда жорий мавсум голлари сонини 10 тага етказди. Беллашувнинг бир соатдан кўпроқ вақтини меҳмонлар бир киши кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлишди.Базелли 24-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Италия А серияси, 6-тур.

Ювентус – Торино 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 16 Дибала, 2:0 – 40 Пьянич, 3:0 – 57 Алекс Сандро, 4:0 – 90 Дибала.

Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бенатия, Кьеллини, Алекс Сандро, Куадрадо (Бернардески, 62), Пьянич, Матюиди (Бентанкур, 72), Дуглас Коста, Дибала, Манжукич (Игуаин, 80).

Торино –Сиригу, де Сильвестри, Нкулу, Войнович, Ансальди, Ринкон (Густафссон, 75), Базелли, Яго Фальке (Аккуа, 30), Ляйич, Ньянг (Бойе, 70), Белотти.

Огоҳлантириш: Базелли (10), Ляйич (39), Бенатия (45), Аккуа (83).

Четлатиш: Базелли (24).






Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia