

Клуб ва футболчи ўртасидаги музокаралар сўнгги босқичда. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, шартнома 2025 йилгача мўлжалланган бўлади ва унда футболчининг йиллик маоши 2 миллион еврони ташкил қилади.
"Юве" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ушбу футболчини ротацияда муҳим деб ҳисоблаган.
Де Шильо билан амалдаги келишув ёзда якунланади.



