

Маълумотларга кўра, "кекса синьора" 25 ёшли футболчини мавсумни ўртасида қайтармоқчи эмас.
"Бьянконери"лар "Юнайтед" ўз етакчисини мавсумнинг ярмида йўқотмаслик истаги борлигини тўғри тушунган. Энди музокаралар кейинги йили давом этади.
Погба бу мавсум МЮ таркибида 20 ўйинда 5 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди. Унинг собиқ жамоасига қайтиши 80 миллион евро бўлиши мумкин.



