Юрий Лукин: “Фарғонага очко олиш илинжида келгандик”

Narzulla Saydullayev
5 апр 2014, 18:58
“Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.
Юрий Лукин (“Қизилқум” бош мураббийи): “Нефтчи”га қарши учрашувлар доим оғир бўлади. Бугун ҳам шундай бўлди. Биз Фарғонага очко олиш илинжида ташриф буюргандик. Кўзлаган мақсадимизга эришдик. Шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим.

- “Нефтчи” жамоаси яхши шаклланган жамоа. Бу жамоа ўз уйидаги ҳар бир баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушишади. Бугун гам улар шу мақсадда майдонга тушишганди. Лекин улардан кўпинча омад юз ўгирди. Кейинги ўйинларда “Нефтчи” жамоасига омад тилаб қоламан.


Комилжон Икромов ёзиб олди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia