"Юнайтед" "Ювентус" футболчиси вариантидан воз кечди

Mirjalol Normatov
1 дек 2019, 14:12
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич билан шартнома имзолаш ғояларидан воз кечди.

"The Athletic" хабарига кўра, манкунианликлар тажрибали форварднинг вариантидан воз кечган ва бошқа футболчи томон юзланган.

Қайд этиш керак, ушбу мавсумда бирорта учрашувда қатнашмаган Манжукичнинг хизматларига Дортмунднинг "Боруссия"си қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›