UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Ёши 3 йилга "урилган" Бунёдкор" собиқ футболчисининг ҳужжатлари тўғриланди Янгиликлар

Ёши 3 йилга "урилган" Бунёдкор" собиқ футболчисининг ҳужжатлари тўғриланди

2002 йилда туғилган қўшработлик футболчи мусобақаларда 2005 йил дея кўрсатилган.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолардан бири сифатида мусобақаларда қатнашувчи спортчининг биологик ёшини сунъий кичрайтириш ҳолатларининг мавжудлиги ҳам қайд этилган.

Лига мунтазам равишда Адлия органлари билан ҳамкорликда футболчилар ёши кичрайтирилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаб келмоқда. Илк меҳнат шартномаси 2023 йил Лига рўйхатидан ўтказилган уч нафар футболчида ёшни кичрайтириш билан боғлиқ ҳолат аниқлангани ҳақида йил аввалида хабар берилганди. Кейинроқ икки ҳолат бўйича иш якунланиб, ёш футболчиларнинг ҳақиқий туғилган йили бўйича ҳужжатлари расмийлаштирилганди. 

Яна бир нафар футболчи эса тегишли футбол клуби билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилганди. Мазкур камчиликни у томонидан ихтиёрий равишда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бартараф этилмагани туфайли, Лига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат юборганди. Ўрганишлар ҳужжатлар ҳақиқатдан ҳам ёшни кичрайтириш билан боғлиқ қалбаки маълумотлардан иборат эканлигини кўрсатди. Маълумотга асосан суриштирув ишлари ўтказилди ҳамда футболчининг ёшини кичрайтириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштирган шахслар аниқланди.  

Шу тариқа Лига ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Қўшработ тумани ИИБМ ва ФРБ томонидан футболчи номига расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ID карта ва хорижга чиқиш биометрик пасспорти амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниб, унинг номига ҳақиқий туғилган йили бўйича ҳужжатлар расмийлаштириб берилди. Яна ҳам аниқроғи, 2002 йилда туғилган футболчининг мусобақаларда 2005 йил бўлиб иштирок этиши олди олинди", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.


ЎзПФЛ жорий йилнинг 6 март санасида ушбу ҳолат бўйича бундан олдинги баёнотни берганди. Ўша хабарда ёши кичрайтирилган футболчи "Бунёдкор" клубининг U-19 жамоасида рўйхатдан ўтгани маълум қилинганди:

"Ўрганишлар натижасида 3 нафар футболчининг ҳужжатларида туғилган йили юзасидан тафовут борлиги аниқланганди. Мазкур футболчиларни рўйхатдан ўтказган Суперлиганинг икки клуби ҳамда футболчиларнинг ўзи бу ҳақда расман огоҳлантирилди. Лига футболчиларга муддат тақдим этиб, барча масала қонун доирасида ҳал этилиши лозимлигини тушунтирди.

Мазкур 3 футболчидан 2 нафари ўз айбига иқрор бўлиб, масалани қонун доирасида ҳал этди. "Бунёдкор" клубининг U-19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган футболчи эса Лига томонидан берилган муддат ичида ишни ҳал қилмади. Айни вақтда футболчи Бунёдкор билан бирга эмас. Шунга қарамай, унинг бошқа клуб сафида эҳтимолий рўйхатдан ўтиши инобатга олиниб, Лига Самарқанд вилояти прокуратурасига расмий мурожаат йўллади"

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика