

"Бавария" собиқ устози Карло Анчелотти Лондон клубида Венгер ўрнини эгаллайди.
Маълумотларга кўра, Карло Анчелотти жамоада ишлаш учун розилик берган. АПЛда "Челси" билан ишлаган 58 ёшли мутахассис "тўпчилар" сафида йилига 10 млн. евро (бонусларсиз) ишлаб топади.
Олдинроқ, Карло Анчелотти Италия терма жамоасини бошқариши мумкин бўлганлар рўйхатига киргани эълон қилинган эди.



