Йилнинг энг яхши спорт жамоаси аниқланди

Eldor Akmurzayev
29 дек 2020, 22:00
Халқаро спорт матбуот ассоциацияси (AIBS) “Бавария”ни 2020 йилнинг энг яхши жамоаси деб топди.

Ғолибни аниқлашда 116 мамлакатнинг 442 нафар журналисти қатнашди. Сўровнома натижаларига кўра, “Бавария” 1317 очко жамғарди. 2-ўринни “Ливерпуль” (753 балл) олган бўлса, кучли учликка “Лос-Анжелес Лейкерс” (658) баскетбол жамоаси якун ясади.

Аввалроқ, “қизиллар” форварди Роберт Левандовски AIBS томонидан “йил спортчиси” деб эътироф этилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: AIBS