Ярим йиллик танаффусдан сўнг Лерой Сане сафга қайтди

Eldor Akmurzayev
28 янв 2020, 22:00
“Манчестер Сити” вингери Лерой Сане тиззасидан олган оғир жароҳатидан сўнг илк бора жамоа машғулотларида иштирок этди.

У 2019 йилнинг августидан буён майдонга тушмади. Сане жароҳатини Англия Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган “Ливерпуль”га (1:1, пен. 5:4) қарши баҳсда орттириб олганди. 

Таҳминларга кўра, 24 ёшли германиялик футболчи ЕЧЛ 1/8 финалининг илк учрашувига қадар тўлиқ тикланади. “Шаҳарликлар” ушбу босқичда “Реал”га қарши тўқнаш келади ва клублар ўртасидаги биринчи ўйин 26 февраль куни Мадридда ўтиши белгиланган. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ManCity