Холанд Кундега, Роналду Пепега қарши — ЕЧЛ ўйинлари учун превью

17 фев 2021, 13:48
Европа Чемпионлар Лигаси учрашувлари давом этади.

Бугунги оқшомда ҳам 2 ўйинга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

"Севилья" — "Боруссия Дортмунд"

Мазкур жамоалар бугунги кунга қадар 2 марта ўзаро тўқнаш келишган (ЕЛ-2010 гуруҳ босқичи), 1 ўйинда андалусияликларнинг қўли баланд келган бўлса, бошқасида дуранг қайд этилган. 

"Севилья" айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди, "Боруссия" эса Бундеслигада 6-поғонани банд қилиб турибди. "Transfermarkt" портали айни пайтда испан жамоаси футболчиларини 344 млн, дортмундликларнинг тўлиқ таркибини 593 млн еврога баҳоламоқда. Лопетеги шогирдлари орасида трансфер қиймати энг юқориси Жюль Кунде ҳисобланади (50 млн евро). Эрлинг Ҳоланд эса Эдин Тарзичнинг энг қимматбаҳо шогирди (114  млн евро).

Маълумот учун, "Севилья" барча турнирлар доирасидаги сўнги 9 ўйинини ғалаба билан якунлади, охирги 7 ўйинда эса ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. "Арилар"нинг охирги натижаларига ҳавас қилиб бўлмайди. Дортмунд клуби сўнгги 7 ўйинда бор-йўғи 8 очко тўплашни эплади. 

"Порту" — "Ювентус"

Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 5 бор тўқнаш келишган. 1 ўйинда дуранг натижа қайд этилган, 4 учрашув туринликларнинг ғалабаси билан якунланган. 

"Порту" айни пайтда Португалия чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Ювентус" А Серия турнир жадвалида 4-поғонани банд қилган. "Transfermarkt" портали айни пайтда португал жамоаси футболчиларини 262 млн, туринликларнинг тўлиқ таркибини 690 млн еврога баҳоламоқда. Сержиу Консейсау шогирдлари орасида трансфер баҳоси энг юқориси Хесус Корона ҳисобланади (30 млн евро), Маттей Де Лигт эса Андре Пирлонинг энг қииматбаҳо шогирди (75 млн евро).

Сўнгги пайтларда ҳар 2 жамоанинг ишлари юришмаяпти. "Ювентус" ушбу ўйинга Неаполдаги мағлубиятдан кейин етиб келяпти. "Порту" эса сўнгги 3 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда.

Бугунги ўйинлар ёрқин афишаси билан ажралиб турмаган бўлиши мумкин, аммо майдонда шиддатли кураш бўлишига шубҳа йўқ. Ушбу баҳслардан қандай натижа кутяпсиз?

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia