UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЛаЛига. 16-тур нурсиз дуранг билан якунланди  2 02:57АПЛ. "Эвертон" сўнгги дақиқаларда "Арсенал"ни мағлуб этди  14 02:31А Серия. 15-турни ёпиб берувчи икки ўйин якунига етди  0 01:58Араб кубоги. Уммон Баҳрайнни, Қатар Ироқни мағлуб этди  0 01:20"Барселона"нинг "Бавария"га қарши баҳс учун қайдномаси маълум қилинди  14 00:48Кабальеро "Саутгемптон" билан 1 ойлик шартнома имзолади  0 00:20ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетик". Асосий таркиблар маълум!  0 00:04АПЛ. "Эвертон" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  8 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:50"Тоттенхэм" Льорисга шартнома таклиф қилди  0 23:35IFFHS йилнинг энг яхши плеймейкерларини аниқлади  3 23:20Olamsport: Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинда қатнашгани учун четлатилди, Андижон ҳокими ММАчига уй совға қилди  0 23:14Месси: "Неймар ҳалигача 10-рақамни олишимни сўрайди"  5 22:51IFFHS йилнинг энг яхши мураббийларини аниқлади  6 22:29Араб кубоги. Осиё термалари африкаликларга мағлуб бўлди  1

Хожимат Эркинов: "Локомотив"га 3та гол ураман, деб ўйламаган эдим. Лекин..." Янгиликлар

Хожимат Эркинов: "Локомотив"га 3та гол ураман, деб ўйламаган эдим. Лекин..."

"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритиб бўлгач таркибда сезиларли ротатцияларни амалга оширмоқда. Кам ўйин амалиётига эга футболчиларга имконият беряпти.

Суперлиганинг 25-турида "Локомотив" меҳмони бўлган "Пахтакор" йирик 3:0 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди. Ўйиндаги барча учта гол илк дақиқалардан бошлаб ҳаракат қилган Хожимат Эркинов ҳисобига ёзилди. Олдинда жамоани "Бунёдкор" билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида кечадиган яна бир Тошкент дербиси кутиб турибди. Ушбу баҳс олдидан Хожимат Эркиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Тошкент дербисида жамоани нима бунчалик олдинга силжишга ва ғалаба сари руҳлантирди? Чунки жамоа аллақачон чемпионликни расмийлаштириб бўлган, қолган баҳсларни эса босимсиз, бемалол ўтказиши табиий ҳол эди...

- Биласиз, "Пахтакор"нинг "Локомотив", "Бунёдкор"га қарши ўтказган ўйинлари олдиндан қийин бўлиб келган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам дерби муҳимлилигини йўқотмаган. Бунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалари тўқнаш келади. Шу нарса бизга мотивация берди, деб ўйлайман. 

- "Локомотив" дарвозасига 3та гол уришни ўйлаганмидингиз? 

- Буни ўйламгандим. Лекин, иккинчи голни урганимдан сўнг дублни хет-трикка айлантириш истаги туғилди. Худога шукур насиб қилганидан хурсандман. 

- Олдинда жамоани "Бунёдкор"га қарши иккита ўйин кутиб турибди? Сизнингча қайси бири қийин ўтади, кубок ёки Суперлига?

- Ўзбекистон кубоги қийин ўтади. Чунки финал йўлланмаси битта ўйинда ҳал бўлади. Муҳимлилик даражасини олиб қараганда ҳам кубок баҳси устунроқ. Мақсадимиз мазкур мусобақада ҳам ғолиб чиқиб учинчи совринни қўлга киритиш.  

- Бу йилги мавсумдаги ҳаракатларингиздан кўнглингиз тўляптими? Жароҳатлар қанчалик ўз имкониятларингизни юз фоиз кўрсатишга тўсқинлик қилди?

- Қисман тўляпти. Орада жароҳатларни ҳисобга олмаганда мавсум яхши ўтяпти. Бу билан тўхтаб қолиш фақат зарар келтиради. Меҳнат қилиш, олдинга интилишда давом этаман. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+8   
22 ноя 16:02:39
Пахтакор / 2017
Хожимат бос ука омадини берсин
+2   
22 ноя 19:34:01
Пахтакор 1972
Омад Хожимухаммадга оллох хохласа Бунёдкорга хам гол уриб ,Пахтакор ни галабасига муносиб хисса кушасан,олга Х.Эркинов олга севимли Пахтакорим.
   
22 ноя 20:12:09
Botir Saidov -1975
Kubok finalidayam 3ta urgin...OCHL bilan OFK kubogini farqini kòrsatib qòygin...Paxtakor OMAD!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика