Хави: "Рунига ҳайратланаман. Ажойиб плеймейкер бўлиш учун унда ҳамма нарса бор"

Aslanov Jasurbek
28 окт 2015, 17:12
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Ал-Садд" шарафини ҳимоя қилаётган Хави "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни ҳақида фикр билдирди.

"Уэйн Рунининг ўйинидан узоқ вақт роҳатланганман. У фантастик сифатларга эга. Руни ҳозир ҳам майдонда жуда кўп ишни бажара олишига ишонаман, аммо у янги шартларга кўникиши керак.

МЮ Рунидан ҳужум ортида фойдаланса керак. У плеймейкер жойида жуда ҳавфли. Агар Руни шу жойга кўникса, беш-олти мавсумни юқори даражада ўтказа олади" - дейди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal