Хаверцга бир неча гранд клублар қизиқмоқда, у эса "Челси"га ўтмоқчи

Alisher
11 июн 2020, 15:55
"Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц трансфер бозорида катта талабга эга.

Журналист Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, 21 ёшли хавбекнинг хизматларига "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва Ньюкасл" клублари қизиқмоқда.

Олдинроқ,"Челси"нинг Хаверцни "Байер"дан 75 миллион фунтга харид қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Лондонликлар Хаверцга 8 миллион евро маош билан 5 йиллик шартнома таклиф қилган.

"Челси" билан музокаралар давом этмоқда. Хаверц ҳам айнан "Челси" либосини киймоқчи.

Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Bild