Хамес: "Реал"да узоқ йиллар ўйнамоқчиман"

Aslanov Jasurbek
16 фев 2017, 10:45
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг сўзларига кўра, клубни ўзгартириш унинг режаларига кирмайди.

"Ҳаммаси ҳақида яхшилаб ўйладим. "Реал" - мен доимо ўйнашни истаган буюк клуб. Футболчида омадли ва омадсиз дамлар бўлади, аммо узоқ йиллар "Реал"да ўйнамоқчиман. Футболчи доимо майдонга чиқишни истайди. Ҳозир кўпроқ ўйин амалиётига эга бўляпман ва ҳаммаси ўзгармоқда" - дейди Родригес.

Жорий мавсумда Хамес ЛаЛиганинг 10 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›