

"Ҳаммаси ҳақида яхшилаб ўйладим. "Реал" - мен доимо ўйнашни истаган буюк клуб. Футболчида омадли ва омадсиз дамлар бўлади, аммо узоқ йиллар "Реал"да ўйнамоқчиман. Футболчи доимо майдонга чиқишни истайди. Ҳозир кўпроқ ўйин амалиётига эга бўляпман ва ҳаммаси ўзгармоқда" - дейди Родригес.
Жорий мавсумда Хамес ЛаЛиганинг 10 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли пас берди.



