UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  10 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  17 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

"Водий дербисида ҳақиқий "бомба" ўйин бўлади" - 25-тур олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

"Водий дербисида ҳақиқий "бомба" ўйин бўлади" - 25-тур олдидан мутахассис фикри

Эртадан бошлаб Суперлиганинг 25-тур баҳсларига старт берилади.

Кумуш бронза ва элитада жон сақлаш йўлида интрига ҳали якунига етгани йўқ. Сўнгги икки турда қуйи ва кучли тўртлик жамоалари ("Пахтакор"дан ташқари) бор кучларини сафарбар қилишлари тайин. 

Биз эса одатдагидек эртанги тур олдидан мутахассис Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Қўқон-1912" - АГМК

20.11.2021, 14:00. Қўқон, "Марказий" стадион

- Ҳозирги ҳолатда турнир жадвалидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, АГМК учун уч очко сув ва ҳаводек зарур. Олмалиқликлар очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Чунки кумуш медаллари учун курашишмоқда. Бу ўйиндан кейин сўнгги турда "Сўғдиёна" билан ўйнашади. "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳар доим яхши ўйнайди. Бахтиёр ака фаолият олиб борган клубларида ҳар доим шароитдан келиб чиқиб курашувчан жамоа тузган. Мана шуни унутмаслик лозим. 

Имкониятлар: 40/60


"Сўғдиёна" -"Насаф". 

20.11.2021, 14:00. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 

- 25-турда жанг ва ҳиссиётларга бой ўйин бўлиши кутилаётган тўқнашув, деб айта оламан. Биринчи даврада Қаршида, Ўзбекистон кубоги чорак финалида нималар бўлганини кўргансиз. "Сўғдиёна" учинчи уринишда очко йўқотмасликка ҳаракат қилса керак. Бу ўйиндаги мағлубият жиззахликларни АГМК ва "Насаф"дан очколар борасида узоқлаштиради. Сўнгги турда Олмалиққа боради. Аҳамият берсангиз, "Насаф"нинг сафарда "Сурхон", ўз уйида "Қўқон-1912" билан ўтказган ўйинларида фарқ бор. Агар Термиздаги каби ўйин кўрсатса, "Сўғдиёна"нинг имкониятлари бироз баланд бўлиши мумкин. Майдон ҳолати "аждар"ларга тўсқинлик қилади, албатта. Жамоа чиройлик комбинацион футбол кўрсатади. Лекин кубокда майдонга қарамасдан пенальтидан гол уриб натижани таъминлаганди. 

Имкониятлар: 50/50

"Локомотив" - "Пахтакор".

20.11.2021, 16:15. Тошкент, "Локомотив" стадиони

- "Пахтакор" чемпион бўлгани билан, Тошкент дербиси номи бор. Бу тўқнашувда, "Локомотив"нинг имкониятларини юқори баҳолайман. Жамоа ўз уйида ўйнайди. Питер Хюистра кўпроқ ёшларга имконият бермоқда. Ёш ижрочилар тушгани билан клуб шаъни учун астойдил ҳаракат қилишлари аниқ. 

Имкониятлар: 60/40

"Бунёдкор" - "Сурхон".

20.11.2021, 16:15. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони

- Ушбу баҳсда тарози палласи кўпроқ "Бунёдкор"га ён босмоқда. Жамоа ўз майдонида доим яхши ўйнайди, тўпни назорат қилади. Ҳар қандай рақиб "Бунёдкор" стадионида қийналади. Бироқ "Сурхон" 22 очко жамғарган бўлса ҳам, Суперлигада қолишни тўлиқ ҳал қилмаган. Шу боис лоақал дуранг учун ўйнашади. "Насаф" билан уйда яхши ўйин кўрсатди. 

Имкониятлар: 60/40

"Андижон" - "Навбаҳор"

21.11.2021, 14:00. Андижон, "Бобур Арена". 

- Бу ерда нафақат "Андижон" ғалаба учун борини беради, балки "бомба" водий дербиси ҳам кутиб турибди. Шу куни Намангандан ҳам кўплаб мухлислар келиши кутиляпти.  Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан стадиондан ўйинни минглаб ишқибозлар кузатиб боради. "Андижон" ўз мухлислари билан исталган жамоани ютишга қодир. "Навбаҳор" сафида тажрибали ва маҳоратли ижрочилар йиғилган. Уларда биринчи даврадаги мағлубият учун ҳам реванш олиш ҳисси бўлади. Жон сақлаш учун курашаётган "бургутлар"га очко жуда зарур. Шу куни майдонда тенгкураш кечса керак, деб ўйлайман. 

Имкониятлар: 50/50


"Машъал" - "Қизилқум".

21.11.2021, 14:00. Муборак, "Баҳром Вафоев" стадиони

- "Машъал" ўз майдонида тўп тепади. Уйда катта кучни ишга солади. Ҳозир шу ўйинда очко ишлаб олмаса, охирги ўйинда Термизга бориб қийналади. 

Имкониятлар: 60/40

"Металлург" - "Турон".

21.11.2021, 16:15. Бекобод, "Металлург" стадиони

- "Металлург" янги мураббий келгандан кейин ёмон ўйнамаяпти. Ўйлайманки, жамоани бемалол тайёрлай олади. Чунки ФИФА кунларида унда анча вақт бўлди. "Турон"да Игорь Шквирин кетди. Ҳозир Баҳром Ҳакимов бошқармоқда. Икки жамоа сафида яхши футболчилар бор. Бекободликлар ўзига ярашадиган ўринда эмас. Иккинчи даврада 1та ғалаба жуда кам дегани. 

Имкониятлар: 60/40


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика