UZ

Сўнгги янгиликлар

01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

Виталий Левченко: "Молиявий масалаларга жавобгар эмасман. Чемпионлик учун курашадиган жамоада барча механизмлар барқарор ишлаши керак" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Молиявий масалаларга жавобгар эмасман. Чемпионлик учун курашадиган жамоада барча механизмлар барқарор ишлаши керак"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Сурхон" — "Нефтчи" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Амалга оширилмаган вазиятларга тўла ўйин. Биринчи бўлимдаги имкониятларимиздан унумли фойдаланганимизда ўйин бошқача ҳисобда якунланган бўлар эди. Жуда қулай вазиятлардан тўпни дарвозага йўллаб қўя олмадик. Курашларга ва позицион футболга бой ўйин бўлди", - деди Виталий Григорьевич.


- Чемпионат тугашига икки тур қолди. "Нефтчи"нинг совриндорлар ўрни учун курашишига нима етмади?

- Биз курашишда давом этамиз. Ҳозир, хар бир очко олтинга тенг. Мусобақа жадвалида барчаси ўзгариб кетиши мумкин.

- Мавсум аввалида Фарғона вилояти ҳокими жамоа олдига чемпионлик вазифасини қўйганди. Бу ҳақда расман эълон қилинганди ҳам. Ҳозирги кундаги хабарларга кўра эса, "Нефтчи" жамоасида тўрт ойдан буён маошлар тўланмаётган экан. Молиявий қийинчиликлар, жамоа олдига қўйилган мақсадларга эришишга қанчалик халал берди?

- Яхши савол(кулади). Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Сабаби мен мураббийман. Мен футболчиларни ўйинга тайёрлашим керак. Вазифам шу, холос. Қолган масалаларга таъсир ўтказа олмайман.

- Унда чемпионликка курашиш учу нима етишмади?

- Чемпионлик учун курашадиган жамоада барчаси Швейцарияда ишлаб чиқарилган соатлари аниқ ишлаши керак. Барчаси стабил бўлиш керак ва аниқ механизм бўлиши керак.

- Жамоангиз ҳужумда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Статистика бунга исбот бўла олади. Ҳужумдаги самарадорлик Нсунгусига боғлиқ деб ўйлайсизми?

- Барчаси унга боғлиқ демайман, лекин у муҳим ўйинчи. Ҳар бир ўйинчининг йўқлиги, ўйинимизга таъсир ўтказади. Бугун биз ғалаба қозонишни истагандик, аммо буни уддалай олмадик.

- Сизга бошқа Суперлига жамоаларидан таклифлар бор деган фикрларни эшитдим. Виталий Левченко кейинги мавсумда ўзини қаерда кўрмоқда?

- Қизиқ саволлар берар экансиз(кулади). Мен ўз бажаришда давом этаман, кимдир менинг ишимдан қониқади, кимдир эса йўқ. Мен барчасига тайёрман. Ҳар бир курси, қачондир қимирлайди. Олдинда иккита ўйин қолди, кейин танаффус бўлади. Мақсадимиз чемпионатни яхши нотада тугатиш. Биз келажакка оптимистик назарлар билан қараймиз. Майдонга чиқиб, ғалаба қозонишимиз керак.

- "Андижон" клуби сизга қизиқиш билдираётгани ҳақида нималар дея оласиз? Сиз Чемпионлар лигасида "Истиқлол" билан ажойиб натижага эришган мураббийсиз-ку.

- "Истиқлол"ни назарда тутаяпсизми? Улар ҳам менга қизиқиш билдираётган эканми? Ҳар бир мураббий ўз амбицияларига эга. Ҳамма халқаро майдонда иштирок этишни истайди. Мен "Нефтчи" билан ОЧЛга чиқишни истардим, аммо буни уддалай олмадик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика