АПЛ. “МЮ” футболчилари собиқ устози жамоасига гол ура олишмади

Tolibjon Qosimov
11 май 2018, 01:40
Англия Премьер-лигаси 31-турининг қолдирилган сўнгги учрашуви ўтказилди.

Унда  “Вест Хэм Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” билан дурангга имзо чекди.

Жанговар курашларга бой бўлган баҳсда томонлар ҳар қанча уринишмасин, гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. 

Ушбу натижадан кейин "МЮ" очколари сонини 78 тага етказиб, турнир жадвалининг 2-поғонасида бораётган бўлса, Дэвид Мойес бошчилигидаги "Вест Хэм" 39 очко билан 15-поғонани банд этган.


АПЛ
31-тур учрашуви
10.05.2018
"Лондон стэдиум"
"Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›