

«Арсенал»га содиқман ва ундан кейин эса профессионалман. Ишлашдан тўхтай олмайман. «Арсенал»га боғлиқлигим сабаб, Премьер-лигани тарк этишга қарор қилдим. Англияда таклифлар кўп бўлди, лекин уларнинг барчасини рад этдим. Айнан қайси клублар эканлигини айта олмайман. Боиси, бунга кўплаб инсонлар аралашган ва бу уларга нисбатан хурматсизлик бўлади. ФИФА иш таклиф қилганига келадиган бўлсак, бу дунёда футболни ривожлантириш билан шуғулланувчи энг асосий ташкилот. Тез орада қарор қабул қилинади. Улар катта тажрибага эга ҳамда футбол ҳақида керакли билими бор кадрларни излашмоқда”, – дейди Венгер.



