Ван Гал: "Рашфорд мени истеъфодан қутқариб қолгани ҳақида ўқидим. Бу ёлғон"

Aslanov Jasurbek
5 мар 2016, 13:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Галнинг сўзларига кўра, 18 ёшли ҳужумчи Маркус Рашфорднинг омадли дебютига клуб сиёсати сабаб бўлган.

"Газеталарда Рашфорд мени истеъфодан қутқариб қолгани ҳақида ўқидим, аммо бу ёлғон. Маркус мен ва клуб сиёсати туфайли имкониятга эга бўлди. Бу жамоада ўйин амалиётига эга бўлган бошқа футболчиларга ҳам тегишли. МЮ сиёсати шундаки, жамоа катта таркибга эга бўлиши ва ёш футболчиларга имконият бериши керак" - дейди ван Гал.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal