Вальверде: "Месси ҳамиша мени ҳайрон қолдиради"

Tolibjon Qosimov
20 авг 2018, 11:19
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоасининг ЛаЛига 1-тури доирасида "Алавес" устидан қозонган ғалаба (3:0)си ҳақида гапириб ўтди.

"Сабрли бўлдик. Биз эртароқ гол уришимиз ҳам мумкин эди, лекин ўхшамади. "Алавес" яхши ҳимояланди. Рақиб жуда зич ўйнади. "Алавес" кўпроқ очилишни бошлаганда ўйиндаги интригани ўлдира олдик. Омадимиз келган, Мессининг ўйинларини кўраяпмиз. У ҳамиша мени ҳайрон қолдиради", - дея мураббийнинг сўзларини келтирди клуб расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›