Вадим Абрамов: "Равшан Эрматов билан шахсан учрашдим..."

Narzulla Saydullayev
22 сен 2019
Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Бугунгидек ёмон ўйнамагандик. Биринчи бўлимда рақиб дарвозаси икки бор ишғол этилди, танаффусдан кейин ўйинимиз «бузилиб» кетди. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмадим. Фикримча, икки асосий футболчимиз – Тўраев ва Ғиёсовнинг йўқлиги ҳам сезилди. Ёки мавсум якунлангани сари ўйинлар ҳам «оғирлашиб» бораётгани билинаётгандир?!

- Зуҳуровнинг жароҳати жиддийми?

- Зуҳуров жароҳатдан кейин ўйинни давом эттира олмади. Жароҳатини қанча муддат даволатишини эртага билиб оламиз. Тахминимча, даволанишга бир ҳафта кетса керак.

- Жамоа сафарда яхши ўйнай олмаяпти...

- Шундай бўлмоқда тўғри. Энди бизни Ўзбекистон Кубоги доирасида муҳим учрашув кутиб турибди. "Бунёдкор" ҳам, АГМК ҳам ўз олдига Кубокни ютиш вазифаси қўйган.

- Терма жамоани бошқаришингиз мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Бу сизга халал бермаяптими?

- Миш-мишлар доим бўлган. Бу гап-сўзлар менга халал бермаяпти.

- Яқин вақтлар ичида Равшан Эрматов билан учрашдингизми?

- Эрматов билан учрашдим. Аммо унда терма жамоа масаласи кўтарилмади. Чемпионатда ҳакамлик борасида эътирозларимни билдирдим.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia