UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  2 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  4 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  3 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  2 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  6 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  8

Вадим Абрамов: "Равшан Эрматов билан шахсан учрашдим..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Равшан Эрматов билан шахсан учрашдим..."

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Бугунгидек ёмон ўйнамагандик. Биринчи бўлимда рақиб дарвозаси икки бор ишғол этилди, танаффусдан кейин ўйинимиз «бузилиб» кетди. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмадим. Фикримча, икки асосий футболчимиз – Тўраев ва Ғиёсовнинг йўқлиги ҳам сезилди. Ёки мавсум якунлангани сари ўйинлар ҳам «оғирлашиб» бораётгани билинаётгандир?!

- Зуҳуровнинг жароҳати жиддийми?

- Зуҳуров жароҳатдан кейин ўйинни давом эттира олмади. Жароҳатини қанча муддат даволатишини эртага билиб оламиз. Тахминимча, даволанишга бир ҳафта кетса керак.

- Жамоа сафарда яхши ўйнай олмаяпти...

- Шундай бўлмоқда тўғри. Энди бизни Ўзбекистон Кубоги доирасида муҳим учрашув кутиб турибди. "Бунёдкор" ҳам, АГМК ҳам ўз олдига Кубокни ютиш вазифаси қўйган.

- Терма жамоани бошқаришингиз мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Бу сизга халал бермаяптими?

- Миш-мишлар доим бўлган. Бу гап-сўзлар менга халал бермаяпти.

- Яқин вақтлар ичида Равшан Эрматов билан учрашдингизми?

- Эрматов билан учрашдим. Аммо унда терма жамоа масаласи кўтарилмади. Чемпионатда ҳакамлик борасида эътирозларимни билдирдим.

Рейтинг: +100   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика