

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд клуби Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳида "Андижон", "Сурхон" ва яна бир саралашдан ўтган жамоа билан баҳс олиб борадиган бўлди.
"Одатдагидек, кучли гуруҳлардан бирига тушдик. Қизиқарли ўйинлар бўлади. Плей-оффга чиқиш учун курашамиз. Қизиғи, ўтган мавсумдагидек кучли рақиблар йиғилди. "Андижон" кубокнинг амалдаги ғолиби, "Сурхон" яримфинал иштирокчиси. "Андижон" билан ўтган йил ҳам бир гуруҳда эдик ва Андижонда 2:2 ўйнагандик. Бу сафар яна Андижонга борамиз. Ўз ўйинимизни кўрсатишимиз ва курашиш керак. Мухлисларни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди", - деди Абрамов.


