Усмон Тошев: "Бугун ҳужумда ҳеч нима қила олмадик"

Narzulla Saydullayev
26 мар 2019
Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 Осиё чемпионати саралашидан кейин меҳмонлар устози Усмон Тошев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун ёмон ўйнамадик. Очко қўлга киритдик. Ҳимояда яхши ўйнадик, тўғри хатолар бўлди. Бугунги баҳс ҳали кўп ишлаш кераклигини кўрсатиб берди. Рақиб ўзимиз истаган ўйин кўрсатишимизга қаршилик қилди. Йигитлар учун хурсандман", - дейди Усмон Тошев.

- Ўзбекистон ва Тожикистон футболида фарқ кўрдингизми?
- Албатта фарқ бор. Биз топ жамоаларга етиб олишга уринаяпмиз. Буни барчамиз, раҳбарият ҳам, мураббийлар ҳам тушуниб туришибди. Бугун амалдаги чемпионга қарши ўйнадик. Умуман олганда ҳимояда яхши ўйнадик, аммо ҳужумда ишларимиз юришмади.

- Ўйинга тайёрланган режалардан қониқдингизми?

- Ҳужумда муаммоларга дуч келдик. Натижага эътибор қилмай ўйнашни эплай олмаяпмиз. Ҳужумда бугун ҳеч нима қила олмадик.

- Бу асосий таркибми ёки яна футболчилар борми?

- Бу йигитлар кўпроқ ўйин амалиётига эга. Захирадаги футболчилар ҳам ёмон эмас, аммо ҳозирча улар билан ишлаш керак.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia