"Уотфорд" ушбу мавсумда 1 гол урган "Бордо" ҳужумчисини таркибига қўшиб олди

Mirjalol Normatov
27 янв 2022, 13:13
Форвард Самуэль Калу фаолиятини АПЛда давом эттиради.

"Уотфорд" матбуот хизмати 24 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди. Шартнома 2025 йил ёзига қадар давом этади. Ҳозирча трансфернинг бошқа деталлари очиқланганича йўқ.

Ушбу мавсумда Калу мамлакат чемпионатида 11 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/WatfordFC