"Бордо" футболчиси "Марсель"га қарши ўйин вақтида ҳушини йўқотди

Mirjalol Normatov
17 авг 2021, 00:50
"Бордо" форварди Самуэль Калу чемпионат 2-тури доирасида "Марсель"га қарши ўйин вақтида ҳушини йўқотди.

"Get French Football News" хабарига кўра, футболчи 30 градус иссиқни кўтара олмаган ва майдонда боши айланган. Бугунги машғулотлардан кейин у кардиолог текширувидан ўтган.

Калу 2019 йили Нигерия термаси ихтиёрида машғулотларда хушини йўқотганди. Ўшанда бунинг сабаби сифатида сувсизланиш келтирилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Get French Football News