Уоррен Заир-Эмери Франция терма жамоаси таркибида майдонга тушган сўнгги 109 йилдаги энг ёш футболчига айланди

Nozimov Nig'monxo'ja
19 ноя 2023, 07:41
ПСЖ ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери Франция терма жамоаси таркибида майдонга тушган сўнгги 109 йилдаги энг ёш футболчига айланди.

У Евро-2024 саралашида Гибралтарга қарши ўйинда (14:0) майдонга тушди. Бу вақтда у 17 ёшу 8 ой ва 11 кунлик эди.

Шунингдек, Уоррен Заир-Эмери учрашувнинг 16-дақиқасида Гибралтар дарвозасига гол урди ва шунга мос равишда Франция терма жамоасининг 109 йилдаги энг ёш гол урган футболчига айланди.

Франция тарихидаги энг ёш футболчи эса Морис Гастиж бўлиб қолмоқда. У 1914 йил 8 февралда 17 ёш 4 ой 5 кунлигида Люксембургга қарши ўйинда Франция терма жамоаси сафида дебют қилган. Орадан бир ой ўтиб, 1914 йилнинг 8 мартида “уч ранглилар” сафида Швейцария дарвозасини ишғол қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com