Умид Тожимов “Хоразм”да иш бошлади

Narzulla Saydullayev
29 фев 2016, 17:35
Биринчи лига иштирокчиси “Хоразм” янги мавсумга ўзгаришлар билан кириб келмоқда.

Бунгача жамоа натижаларига масъул бўлиб келган Вали Султонов истеъфога чиқди. Эндиликда жамоа мураббийлар штабида Михаил Ким ва Умид Тожимов жуфтлиги фаолият юритадиган бўлди. Футболчилик даврида “Хоразм” ва “Металлург” клубларида ўйнаб мухлисларга яхши таниш бўлган Тожимов бу йил ўзини янги соҳада синаб кўради. Умид билан суҳбатлашиб, мақсадимизни айтганимизда, лицензияси йўқлиги боис расмий бош мураббий сифатида Михаил Андреевич таклиф этилганини маълум қилди. Ўзи эса кейинроқ батафсил интервью беришини айтди. “Хоразм” бугун Тошкент томон йўлга чиққан. Жамоа аъзолари ушбу ҳафта “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтказилади. Режага кўра пойтахтда 15 мартга қадар бўлади ва ушбу йиғин чоғида бир қатор синов-назорат учрашувларида майдонга тушиш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›