UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  5 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Умид Аҳмаджонов футзалчиларимизга: "Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов футзалчиларимизга: "Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди"

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли юриши давом этмоқда.

Бугун Баҳодир Аҳмедов шогирдлари чорак финалда Вьетнамни ютиб, ярим финалга йўл олишди.

Шу муносабат билан Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов футзалчиларга табрик йўллади.

“Вьетнамга қарши ўйинингизни Пхёнчандан туриб томоша қилдим. Қийин учрашувда ажойиб ғалабани қўлга киритдингиз! Бу ғалаба билан Сизларни табриклайман! Яқинда U-23 Осиё чемпионати финалида футболчиларимиз Вьетнамни мағлуб этиб, халқимизга катта хурсандчилик тақдим қилишганди.

Энди Сизлар ҳам Вьетнамни Осиё чемпионатида таслим этиб, ярим финалга йўл олдинглар. Эртага ярим финалда жуда жиддий рақибга қарши ўйин ўтказасизлар. Бу ўйинда бор куч ва маҳоратингизни ишга солиб, халқимизга яна бир хурсандчилик тақдим қилинг. Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди!

Умид қиламизки, Эронга қарши ярим финал ўйинида ҳам шижоат ва матонат намойиш этиб, финал йўлланмасини қўлга киритасиз! Ортга йўл йўқ, фақат олға!”

Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика