UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  2 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  7 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  1 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  23 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4

Умид Аҳмаджонов футзалчиларимизга: "Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов футзалчиларимизга: "Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди"

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли юриши давом этмоқда.

Бугун Баҳодир Аҳмедов шогирдлари чорак финалда Вьетнамни ютиб, ярим финалга йўл олишди.

Шу муносабат билан Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов футзалчиларга табрик йўллади.

“Вьетнамга қарши ўйинингизни Пхёнчандан туриб томоша қилдим. Қийин учрашувда ажойиб ғалабани қўлга киритдингиз! Бу ғалаба билан Сизларни табриклайман! Яқинда U-23 Осиё чемпионати финалида футболчиларимиз Вьетнамни мағлуб этиб, халқимизга катта хурсандчилик тақдим қилишганди.

Энди Сизлар ҳам Вьетнамни Осиё чемпионатида таслим этиб, ярим финалга йўл олдинглар. Эртага ярим финалда жуда жиддий рақибга қарши ўйин ўтказасизлар. Бу ўйинда бор куч ва маҳоратингизни ишга солиб, халқимизга яна бир хурсандчилик тақдим қилинг. Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди!

Умид қиламизки, Эронга қарши ярим финал ўйинида ҳам шижоат ва матонат намойиш этиб, финал йўлланмасини қўлга киритасиз! Ортга йўл йўқ, фақат олға!”

Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика