Умид Аҳмаджонов: "Чемпионат форматини яна қайта кўриб чиқамиз"

Narzulla Saydullayev
3 окт 2018, 11:46
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлига формати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Суперлигамизнинг бу йилги формати келаси йили ҳам шу тарзда давом эттирилади дегани эмас. Айни пайтда биз яна бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқамиз. Айни пайтда чемпионатимизда 12та жамоа иштирок этаяпти. Лекин футбол миллионлар ўйини эканлигини унутмаслигимиз керак. Ўзбекистонда эса футболни жуда севишарди. Шунинг учун унинг ҳар бир вилоятида, шаҳрида албатта футбол бўлиши керак. Биргина Тошкентнинг ўзидан учта жамоанинг нима кераги бор? Масалан, мен Андижон халқи ўз жамоасини Суперлигада кўришини хоҳлайман. Чунки улар бунга муносиб. Ёки Самарқандни олайлик. Самарқандда ҳам албатта футбол бўлиши керак.

Шу боис биз чемпионат форматини яна қайта кўриб чиқамиз ва буни муҳокама қиламиз. Футболдан бутун халқимиз баҳраманд бўлиши керак. Чунки биз Ўзбекистон футболини юксакларга кўтариш учун меҳнат қилаяпмиз. Шунинг учун чемпионатимиз тизими борасида ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўрганимиздан кейин қарор чиқарамиз", - дейди ЎФА биринчи вице-президенти "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.

 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›