UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  23 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"

Малайзиянинг "Селангор" клуби ва миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов терма жамоамиз йиғинида ОАВ вакилларига кичик интервью берди.

- Сиз тўп тепаётган Малайзия чемпионати яқинда старт олди. Авваламбор клубдаги фаолиятингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Бугун терма жамоа билан йиғинни бошладик. Бу йиғиндан кутилмаларимиз катта. Клубимиз билан чемпионатда иккинчи ўриндамиз, асосий мақсадимиз эса Чемпионлар лигаси. ОЧЛдаги вазифа гуруҳдан чиқиш.

- Клубингизда ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз? Адаптация жараёни қандай кечмоқда?

- Барчаси яхши. Иссиқ ҳаво бироз ноқулайлик туғдиряпти, холос. 

- Малайзия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида қандай фарқ бор экан? Икки мамлакат футболи ўртасидаги фарқлар ёки ўхшашликлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бизнинг чемпионатимиз кучлироқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас, менимча. Бу аниқ нарса. Малайзияда кўпроқ легионерлар орқали клубларни кучайтиришга ҳаракат қилишади. Малайзиянинг халқаро майдонларида иштирок этадиган клубларида легионер футболчилар кўп. Шу орқали халқаро мусобақаларда яхшироқ натижага эришишмоқчи. Бизнинг Суперлигамиз эса, Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ.

- Олдимиздаги икки рақиб жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. КХДР ва Қирғизистон терма жамоалари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Қийин рақиблар деб ўйлайман. Мақсадимиз фақатгина ғалаба. Майдонда курашиш керак, сабаби ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Яхшироқ ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш керак.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика