UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  15 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Уик-энднинг биринчи кунини футбол билан ўтказиш шарт! (анонс) ФОТО Янгиликлар

Уик-энднинг биринчи кунини футбол билан ўтказиш шарт! (анонс) ФОТО

Кеча Бундеслигада янги мавсумга старт берилди.

Шунингдек, Испания Ла Лигаси ва Франция 1 Дивизионининг тур ўйинлари ҳам кеча бошланди. Бугун эса АПЛ ҳамда А Серияда навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади. Бундеслига ва Франция 1 Дивизионида эса қолган ўйинлар бўлиб ўтади. Куннинг иккита энг муҳим баҳси А Серияда бўлади.

Биринчи бошланадиган ўйин - Роналдунинг Туриндаги дебюти, "Ювентус"нинг янги мавсумда ўз уйидаги илк баҳси - "Лацио"га қарши кечади. Симоне Инзаги биринчи турда "Наполи"дан учралган мағлубият аламини Роналду сафини тўлдирган "Ювентус"дан олишга уриниб кўради. Роналду эса янги жамоаси таркибида илк голини айнан Туринда, ўз мухлислари кўз ўнгида уришни мақсад қилгани аниқ. Ҳужумкор ва шиддатли ўтиши кутилаётган беллашувнинг чипталари бир ой аввал чиққан куниёқ тугаб улгурган. Шу боисдан ҳам "Аллианз стэдиум"да А Серияда доирасида ҳар доим ҳам кузатилмайдиган аншлаг бўлиши кафолатланади.

А Серияда куннинг энг муҳим баҳси Туринда эмас, балки Неаполда ўтади, десак ҳечам адашмаган бўламиз. Сабаби, "Сан Паоло"да "Наполи" янги мавсумдаги ўзининг илк учрашувини ўтказади. Карло Анчелотти илк бор Неаполда "Наполи" бош мураббийи сифатида ишлайди. "Милан" А Сериядаги, умуман янги мавсумдаги илк учрашувини ("Женоа"га қарши 1-тур ўйини қолдирилганди) айнан Неаполда ўтказади. Анчелотти "Наполи" бош мураббийи сифатида ўзининг жонажон, собиқ жамоаси "Милан"га қарши дуч келади. Женнаро Гаттузо учун А Сериянинг иккинчи тури янги мавсум стартига айланади. "Наполи" эса ўтган турда Римдан яхши кайфиятда қайтган ва "Милан" билан учрашувга ўзгача тайёрланмоқда.

Мазкур ўйиндаги яна бир қизиқ интрига шуки, Анчелотти қўл остида "Милан"да улғайган, порлаган ва ўзининг энг яхши даврларини ўтказган Гаттузо энди ҳамкасб сифатида ўз устозига қарши. Анчелотти эса яқин ўтмишда қўл остида ўйнаган футболчини энди ҳамкасб рақиб сифатида қарши олиши лозим. Бу курашни кузатиш албатта жуда қизиқ бўлади.

"Милан" охирги маротаба "Наполи"ни 4 йил аввал ўз уйида мағлубиятга учратган. "Наполи" кетма-кет 7 учрашувдан буён "Милан"га енгилмасдан келмоқда. "Милан" охирги маротаба Неаполда бундан роппа-роса 8 йил аввал ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. Ўтган 8 йил мобайнида "Милан" Неаполдан қуруқ қўл билан қайтмоқда. Гаттузо ушбу нохуш серияга чек қўя оладими? Албатта бу каби саволларга "Сан Паоло"да кечадиган ажойиб ўйинда жавоб оламиз.

Шунингдек, Бундеслиганинг 1-тур доирасидаги куннинг энг муҳим тўқнашувларидан бири Мёнхенгладбахда "Боруссия" ҳамда "Байер" ўртасида кечади. "Волфьсбург" - "Шальке" учрашуви ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

Францияда амалдаги чемпион ПСЖ ўз уйида "Анже" жамоасини қабул қилади. Буффон, Мбаппе ва Неймар каби юлдузларни жамлаган ПСЖнинг ҳар бир ўйини айни пайтда мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. ПСЖнинг мазкур учрашувида Жижи Буффон ўрнини Ареола эгаллайди.

Испанияда эса биринчи турни дуранг билан бошлаган Симеоне қўл остидаги "Атлетико" "Рацо Вальекано" билан беллашади. Амалдаги чемпион "Барселона" эса "Вальядолид" меҳмони бўлади. Месси чемпионатни иккита гол билан бошлаганди. Бу сафарги баҳсда ҳам Лео гол уришни уддалай оладими, деган савол ҳам кўпчилик учун қизиқ мавзу.

Энг катта аудиторияга эга Англия премьер лигасида эса шанба куни чинакамига марказий ўйин йўқ. Аммо бу ерда исталган баҳсда сенсация қайд этилиш эҳтимолидан келиб чиқилса, унда грандлар иштирокидаги учрашувлар катта қизиқишга сабаб бўлади. Гвардиоланинг "Манчестер Сити"си бу гал "Вулверхэмптон" меҳмони бўлади. Унаи Эмери келганидан буён мағлубиятдан боши чиқмаётган Арсен Венгернинг собиқ "Арсенал"и Лондон дербисида "Вест Ҳэм"ни қабул қилади.

Чемпионатни кўтаринки руҳда бошлаган ва чемпионлик йўлида дадил қадам ташлаши тахмин қилинаётган "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"ни "савалаган" "Брайтон"ни синовдан ўтказади.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика