УЕФА ЕЧЛнинг қолган қисмини қаерда ўтказмоқчи?
07 июн 2020 18:55
Янгиликлар
УЕФА ЕЧЛнинг қолган қисмини қаерда ўтказмоқчи?
"Bild" хабарига кўра, мини-турнирни ўтказиш борасида Лиссабон Германиянинг Франкфурт ҳамда Россиянинг Москва шаҳарларини ортда қолдирган.
Россия варианти Москвада коронавирусдан зарарланганлар сони кўпайгани учун олиб ташланган бўлса, Франкфуртда турнирнинг ўтиши маҳаллий жамоаларга халақит қилиши билан изоҳланди.
Лиссабонда турнирнинг бир ўйиндан иборат бўлган чорак, ярим ва финал баҳслари бўлиб ўтади. Ундан ташқари ФИФА айни дамда ЕЧЛ 1/8 финал босқичида ўйналмаган ўйинларни ўтказиш борасида бир қарорга кела олмаяпти. Ушбу босқич доирасида "Бавария" – "Челси" (биринчи ўйин – 3:0), "Барселона" – "Наполи" (1:1), "Манчестер Сити" – "Реал" (2:1) ва "Лион" – Ювентус (1:0) учрашувларини ўтказиш керак.
Чорак финалга эса "РБ Лейпциг", "Аталанта", "Атлетико" ва ПСЖ каби клублар йўл олиб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар