

УЕФА сентябрь ойида ўтган мавсумда молиявий фейр-плей қоидаларини бузган 10 та клубга нисбатан санкциялар эълон қилади, деб хабар берди "The Times". Ушбу рўйхатга "Барселона", ПСЖ, "Марсель", "Ювентус", "Интер" ва "Рома" киради.
ПСЖ ва "Марсель" ихтиёрий келишув доирасида жарима тўлайди, "Интер" ва "Рома" жарима ва трансфер чекловлари билан жазоланади. "Барселона" ва "Ювентус" молиявий фейр-плей масаласида УEФА билан музокара қилишдан бош тортди.



