U-17 Осиё Кубоги. Тожикистон жаҳон чемпионатида, ҳайр Эрон!

Mirjalol Normatov
12 апр 2025
Саудия Арабистонида давом этаётган U-17 Осиё Кубогининг D гуруҳидаги гуруҳ босқич ўйинлари якунланди.

Сўнгги турда Тожикистон термаси Эронни мағлуб қилиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Эрон эса гуруҳдаёқ мусобақа билан хайрлашди. Шунингдек, КХДР термаси 2-ўринни эгаллади ва Қатардаги мундиалда иштирок этадиган бўлди.


Эрон - Тожикистон 1:3

Голлар: Омид Гараҳчомагио (52) - Меҳрибон Одилзода (12), Аҳмаджон Шоев (67), Абдулло Ибрагимзода (89).



Ўмон - КХДР 2:2

Голлар: Осама ал-Мамари (65), Алволид ал-Абдулсалом (90+8) - Ю Жин-Ким (10), Ри Канг-Рим (74).



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia