U-17 Осиё Кубоги. Финал қачон бўлади?

Mirjalol Normatov
18 апр 2025
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогининг финал ўйини иштирокчилари маълум бўлди.

Унга кўра, ярим финалда Жанубий ва Шимолий Корея термаларини мағлуб қилган Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистон термалари финалда баҳс олиб борадиган бўлди.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони финал ўйини 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади. Учрашувга "Қирол Фаҳд Спортс Сити" стадиони мезбонлик қилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia