

"Мақсадим - бир кун келиб ПСЖни бошқариш. Ҳали кўп воқеалар содир бўлиши мумкин ва мен қадамба-қадам мақсадим сари интилмоқчиман. Бу ғоя миямга ўрнашиб қолган, бироқ бунга ҳали анча борлигини ҳис қилиб турибман" - дейди Мотта.
Жорий мавсум 35 ёшли ярим ҳимоячи Франция чемпионатининг 35та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.



