Тухель Англияда иш бошлаши мумкин

Mirjalol Normatov
12 окт 2024, 00:14
Томас Тухель Буюк Британиядаги фаолиятига қайтиши мумкин.

"Die Welt" маълумотига кўра, "Челси" собиқ устози Англия термаси бош мураббийи бўлиши борасида музокаралар олиб бормоқда. У Англия футбол ассоциацияси вакиллари билан доимий учрашиб турибди.

Маълумотларга кўра, мураббий терма билан қисқа муддатли шартнома имзолаши кутилмоқда. Айни дамда Англия термасини Ли Карсли бошқариб турибди. У Гарет Саутгейтнинг истеъфосидан кейин вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажармоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Die Welt