

"Мен Хаверц, Вернер ва Рюдигер билан яхши танишман. Анчадан бери жамоамда Канте бўлишини хоҳлардим. Шунингдек Жиру билан ҳам ишлаб кўришни истардим. Бизда таркибнинг аниқ тасвири бор", - дейди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Тухель Лондон жамоасини 26 январдан бери бошқармоқда. Томонлар 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома тузишган.
Унинг қўл остида "Челси" илк ўйинни АПЛ 20-тури доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўтказди ва баҳсда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.



